Узуннасига чўзилган тўққиз қаватли бино Чилонзор кўчаси билан Кичик ҳалқа автомобил йўли (собиқ Фарҳод кўчаси) чорраҳасини визуал “ушлаб туради”. Асосий корпуснинг тўртбурчак ҳажми юмалоқ конференс-зал билан галерея орқали боғланган.
Кўкрак жарроҳлиги биноси 1975-йилда қурилган. Меъморлари — О. Гаазенкопф ва М. Кондакова; муҳандислари — А. Туниянц, А. Асанов ва А. Краков.
Архитектура тарихчиси Б. Чухович таъкидлайди, тиббий обект лойиҳаси 1965-йилда, зилзиладан олдин бошланган ва лойиҳа бир неча марта ўзгарган. Мустақиллик йилларида бинонинг олди томони алюкобонд билан қопланган, бу
унинг умумий кўринишини деярли ўзгартирмаган.
2024-йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Кўкрак жарроҳлиги илмий-тадқиқот институти модернизм даврининг бошқа тўққизта объекти қатори Ўзбекистон моддий маданий меросининг миллий рўйхатига киритилди.
«Қизил Тонг» тикувчилик фабрикаси тикувчилар маданият саройи 1936-йилда меъмор В. Скорняков лойиҳас...

Собиқ Пушкин кўчасидаги турар жой уйи 1931-йилда меъмор К. Бабиевский лойиҳаси бўйича қурилган. Уй ...

Шайхонтоҳур мақбараси (Шайх Хованди ат-Тоҳур) шаҳар марказида, Алишер Навоий ва Абдулла Қодирий кўч...
Мутахассислар уйи Наркомзем лойиҳаси бўйича 1938 йилда меъмор Павлов лойиҳаси асосида қурилган ва То...