Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
«Ватан» кинотеатри / Миллий академик драма театри
«Ватан» кинотеатри / Миллий академик драма театри

Навоий проспектини режалаштиришда биринчиллардан бўлиб «Родина» («Ватан») кинотеатри биноси қурилди. У Хадра майдони яқинида, «Средузуголь» биноси ёнида пайдо бўлди. Қурилиш уч йил (1937–1940) давом этди, бино чиройли, замонавий ва миллий меъморчилик элементлари — киришдаги ўйилган устунлар, қадимий масжидлар каби — билан қурилди.

1966-йилда кинотеатр биноси зилзиладан қаттиқ шикастланди. Уни бузиб ташлашди ва ўрнида Хамза номидаги театр қурилди.

2001-йилда Ўзбек миллий академик драма театри биноси реконструкция қилинди. Таъмирдан кейин театр бутунлай ўзгарди ва янги техника билан жиҳозланди. Томошабинлар зали шифт осма гумбаз шаклида, унда кўк осмонда сузаётган булутлар тасвирланган, гумбаз атрофида гул баргларини эслатувчи қандиллар жойлашган. Бино икки томондан 7,8 метрга кенгайтирилди.

Йиллар ўтди ва биногнинг кўриниши бир неча марта ўзгарган бўлса ҳам — у ҳали ҳам шаҳримизни безаб турибди.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Ички ишлар вазирлиги маданият саройи
Ички ишлар вазирлиги маданият саройи

«Қизил Тонг» тикувчилик фабрикаси тикувчилар маданият саройи 1936-йилда меъмор В. Скорняков лойиҳас...

Қаффол аш-Шоший мақбараси
Қаффол аш-Шоший мақбараси

Тошкентнинг муқаддас ҳомийларининг шартли рўйхати анъанавий равишда биринчи исломий уйғониш даврин...

Уккоша масжиди
Уккоша масжиди

Масжид 15 асрда қадимий Самарқанд Дарвоза кўчасидаги солиҳ зот Уккоша қабри ёнида қурилган. Бошқа ...

Йўқолган қалъанинг дарвозалари
Йўқолган қалъанинг дарвозалари

1865 йилда Анҳорнинг чап соҳилида, Қайтмас дарвозаси яқинида ҳарбий қалъа қурилган. Баланд ер уюмл...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия