Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Иероним Краузе ва Ипотека-банк
Иероним Краузе ва Ипотека-банк

Ботаник ва фармацевт Иероним Иванович Краузе 1870 йилда Тошкентга келиб, аптекачи бўлиб ишлай бошлаган. Шу билан бирга у минтақанинг фойдали ўсимликларини ўрганган. Тошкент иқлимига мослаштириш мақсадида тоғлар ҳамда бошқа жойлардан 300 дан ортиқ турдаги ёввойи ўсимликларни йиғиб, Анҳор қирғоғида илк ботаника боғини очган. Олим Табиатшунослик, антропология ва этнография ҳаваскорлари императорлик жамиятининг ҳақиқий аъзоси бўлган, унинг фаолияти кўп қиррали бўлган ва 1909 йилда вафот этгунига қадар у Тошкентнинг кўзга кўринган шахси бўлган.

1906 йилда И.И. Краузе буюртмасига кўра, таниқли меъмор Георгий Сваричевский Пушкин ва Куропаткин (ҳозирги Мустақиллик ва Шаҳрисабз) кўчалари чорраҳасида чиройли икки қаватли дорихона биносини қурган. Краузе вафотидан кейин, дорихонани провизор Каплан сотиб олган. Шундай қилиб, у “Каплан дорихонаси” номи билан тошкентликлар хотирасида сақланиб қолган ва инқилобдан олдинги маълумотномаларда қайд этилган.

Ўтган асрнинг 1920 йилларида бу бинода Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси жойлашган. 1930 йилларда бинога учинчи қават қўшилиб, унинг кўриниши анча жиддий, расмий тус олган. Кейинчалик бу ерда Ўзбекистон Халқ маорифи вазирлиги, сўнгра Марксизм-ленинизм институти жойлашган.

Мустақиллик йилларида бино “Ипотека-банк” ихтиёрига ўтказилган. Кириш қисмида шер ҳайкаллари ўрнатилган. Банк бинони Пушкин (2009 йилдан бошлаб Мустақиллик) кўчаси бўйлаб кенгайтириб, худди шу таниб олинадиган услубда, доира шаклидаги деразалар билан, қуриб битказди. Банк доимий равишда бинонинг чиройли ташқи кўринишини сақлаб келади, у Мустақиллик-Шаҳрисабз (собиқ Первомайская, ундан олдин Куропаткинская) чорраҳасини безаб турган Тошкентнинг кам қолган тарихий биноларидан биридир.

Банк яқинида, Шаҳрисабз кўчаси томондаги пиёдалар йўлагида, Тошкентнинг энг чиройли биноси ўзгаришларининг гувоҳи бўлган кекса, қўл билан ўраб бўлмайдиган эман дарахти ўсади.

Шунингдек қизиқарли жойлар
✈️ Тошкент аэропорти
✈️ Тошкент аэропорти

Тошкентдан Олмага биринчи мунтазам йўловчи авиапарвози 1924-йил май ойида очибди. 1930-йилларда бу...

Бешағоч майдонидаги уйлар
Бешағоч майдонидаги уйлар

Бешағоч майдонидаги чиройли тўрт қаватли уйлар 50-йилларнинг бошида меъморлар Митхат Булатов ва Лео...

«Анхор» кафеси
«Анхор» кафеси

Анҳор бўйидаги чойхона 1956 йилда меъмор В.М. Дмитриев лойиҳаси асосида қурилган ва Ўзбекистоннинг ...

Меъморчилик факультети
Меъморчилик факультети

Тошкентликларга МУМ чап томонидаги юмалоқ бурчакли уч қаватли ғишт бино яхши таниш. У 1920-йилда ме...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия