Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Республика болалар кутубхонаси
Республика болалар кутубхонаси

Ц-1 ҳудудидаги айлана минорали гўзал бинога кўпчиликнинг кўзи тушган, кўпчилик бу ерда Республика болалар кутубхонаси жойлашганини ҳам билади. Ушбу бино 1893 йилда ака-ука Вадьяевлар томонидан меъмор И.А. Маркевич лойиҳаси асосида қурилганини кам одам билади. Вадьяевлар йирик пахта савдоси билан шуғулланган савдогарлар бўлиб, совет ҳокимияти ўрнатилгандан кейин мамлакатни тарк этганлар, лекин ундан олдин бу бинони шаҳарга ҳадя қилганлар.

Бино икки қисмдан иборат бўлган. Биринчи қисми Садовая кўчасига (кейинчалик Советская, ҳозирги Ўзбекистон овози) чиқарди, унда Жамоат йиғилиши, сўнг Озодлик уйи, кейинчалик Оперетта театри, 1948 йилдан эса машҳур “30 лет ВЛКСМ” кинотеатри, афсонавий “Ўттизлик” (“Тридцатка”) жойлашган эди.

1990 йилларда бино бузиб ташланган, чунки унинг қамиш шифтлари бутунлай емирилган ва таъмирлаш имкони бўлмаган.

Иккинчи бино собиқ Гоголь кўчасига, ҳозирги Яҳё Ғуломов кўчасига чиқарди. Тарихчиларнинг ёзишича, 1914 йилдан 1917 йилгача унда Тошкент ҳарбий билим юртининг 1-ротаси жойлашган. Кейинроқ бир неча ташкилотлар бинодан фойдаланган, 1964 йили эса у ерда Болалар кутубхонаси очилган.

Қарийб 60 йиллик тарихи давомида кутубхона биноси бир неча марта таъмирланган. Яқинда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан реконструкция амалга оширилди, кутубхонада очиқ майдонлар, коворкинг, лаборатория ва студия пайдо бўлди. Реконструкция вақтида бинонинг тарихий кўриниши сақлаб қолинди. У яна узоқ йиллар давомида йўловчиларни хурсанд қилиб, ўтган аср бошидаги марказнинг бир қаватли қурилишини эслатиб туради.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Реал билим юрти, кимё факультети, ИССВ, Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги
Реал билим юрти, кимё факультети, ИССВ, Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги

Тошкентда 1894 йилда биринчи реал билим юрти очилган. Бу билим юртлари реал деб аталган, чунки улар...

Чақардаги Азлархон (Азизлархон) Эшон масжиди
Чақардаги Азлархон (Азизлархон) Эшон масжиди

Тўқсариқ гумбази узоқдан кўриниб турадиган бу масжид илк бор 1953 йилда И.Ф. Бородина томонидан тар...

Йўқолган қалъанинг дарвозалари
Йўқолган қалъанинг дарвозалари

1865 йилда Анҳорнинг чап соҳилида, Қайтмас дарвозаси яқинида ҳарбий қалъа қурилган. Баланд ер уюмл...

Тошкент фотосуратлар уйи
Тошкент фотосуратлар уйи

Тошкентнинг энг машҳур муассасаларидан бири — Фотосуратлар уйи. Унда доимий равишда фотосуратлар, р...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия