Мустақилликнинг 20 йиллиги (2011 йил) муносабати билан Навоий кўчасида қурилган «Маърифат маркази» меъморий мажмуаси Тошкентнинг энг машҳур биноларидан биридир. У Халқаро симпозиумлар маркази ва Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонани бирлаштиради.
Бинонинг ташқи кўриниши иқтисодий «шарқий ампир»
услубига хос: купол ва устунлар билан безатилган массив оқ рангли иншоот, кўк
рангли ойналар ва псевдогранит цокол. Лойиҳа «Тошгипрогор» институти меъморлари
томонидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ҳозирги Рақамли
технологиялар вазирлиги) буюртмаси асосида ишлаб чиқилган.
2012 йилда 1870 йилдан бери тарихга эга бўлган янги
кутубхона ўқувчилар учун очилди. Фондда тахминан 10 миллион сақлаш бирлиги
мавжуд. Кутубхонада бир неча ўқиш заллари, тадбирлар ўтказиш учун хоналар,
экспозициялар учун атриум фаолият юритади. Халқаро симпозиумлар марказидан кам
фойдаланилади: муҳим учрашувлар одатда шаҳарнинг бошқа залларида ўтказилади.
Яҳё Ғуломов кўчасидаги (илгари Гогол) Фанлар академияси биноси ўз фасади билан беихтиёр эътиборни т...

«Баланд» масжиди 1857 йилда қурилган. «Баланд» сўзи «юқори, баланд» деган маъноларни билдиради, мас...

Шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида Тошкентнинг энг катта меъморий мажмуаси — олийгоҳ шаҳарчаси жойлаш...

Ҳарбий йиғин учун бино 1885-йилда қурилган ва унинг умумий кўриниши ҳозиргача сақланиб қолган. Ўша ...