
Собиқ Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси биноси 1964-йилда қурилган.
Меъморлар: В. Березин, Ю. Халдеев, А. Фейнлейб, С.
Ишанхўжаев, Р. Блезе ва Ю. Закиров; муҳандислар: Э. Леннешмидт ва А. Асанов.
Бино Ислом Каримов проспекти бўйлаб эски қалъа девори
устида, Анҳор бўйида қад ростлаган бўлиб, ЎзССРнинг 40 йиллигига бағишлаб
қурилган совет модернизм янги биноларидан биридир.
Етти қаватли маъмурий бино ёнида пастроқ мажлислар
зали корпуси жойлашган. Иккала блок иккинчи қаватдаги шиша ўтиш йўлак билан
бирлаштирилган.
Шаффоф ойна рамзий маънода ҳокимиятнинг очиқлигини
ифодалаган бўлса-да, меъморчилик тарихчиси Борис Чухович таъбири билан
айтганда, санъатда бу баъзан раҳбарларнинг халқ устидан назорати белгиси
сифатида талқин қилинади.
Совет даврида олтинчи қаватда Ш. Рашидовнинг
қабулхонаси билан бирга иш хонаси жойлашган эди — гувоҳларнинг эслашича,
деразаларда кечки пайтгача чироқ ёнар эди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида бу ерда Ислом
Каримовнинг иш хонаси бўлган (Оқсарой қурилгунча). Бинода Президент девони ҳам
жойлашган эди. Ҳозирда Конституциявий суд жойлашган.
Диққатга сазовор жиҳати — 60 йил давомида бино деярли
ўзгармади ва дастлабки кўринишини сақлаб қолди.

1985-йилда меъмор Офелия Петровна Айдинова томонидан тажриба лойиҳаси бўйича монолит бетондан қури...

Тошкентнинг энғ гўзал биноларидан бири — 23 қаватли "Чорсу" меҳмонхонаси, 1982-йилда қурилган ва 110...

Тошкентдаги «Мутахассислар уйи» 1934-йилда А. Павлов лойиҳаси бўйича конструктивизм услубида қурилг...

Кўпчилик тошкентликларга Фарғона йўли кўчасидан унча узоқ бўлмаган жойда, собиқ Шумилов шаҳарчаси ...